Тошкентда "Android" – илк одамсимон робот куни ўтказилди

фев 27 / 2016

alt

1739 йилнинг 24 февралида туғилган француз механиги Жак де Вакансон мустақил овқатлана оладиган ўрдак яратди. Кейинчалик машҳур кашфиётчининг туғилган санаси роботлар куни сифатида эътироф этила бошланди. «Робот-андроид—2016» кўргазмасини ўтказиш учун ҳам ушбу сана муҳим асос бўлди, дея маълум қилади «Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати .

Кўргазмага қўйилган робот-экспонатлар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Андижон автомобилсозлик институти талабалари томонидан яратилган. Ушбу кўргазма доирасида роботларни йиғиш ва уларни дастурлаш бўйича мастер-класслар, Рубик кубигини йиғувчи роботлар мусобақалари ва кўплаб  қизиқарли тадбирлар ўтказилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *