Шукурулло Бобоев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

дек 15 / 2016

alt

15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди. Вилоят ҳокими лавозимига Бобоев Шукурулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилиб, вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланди, деб ёзади "Шарҳ" нашри.

Ш.Бобоев бунга қадар Ангрен шина-резина заводида директор, “Жиззах цемент” акциядорлик жамияти раҳбари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида Исламджан Эргашходжаев тайинланган эди. И.Эргашходжаев ҳозирга қадар бўш турган Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилгани ҳақида хабар қилинмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *