Сергелида автобус автоҳалокатга учраши оқибатида 9 нафар йўловчи шифохонага етказилди

апр 13 / 2017

alt

12 апрель куни соат 19.00да Сергели туманида Янгийўл-Фарҳод бозори йўналишида ҳаракатланувчи №297 автобус иширокида ЙТҲ содир бўлди.

«Новости Узбекистана» хабарига кўра, автобусни бошқариб кетаётган 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдаги тўсиққа бориб урилган. Тошкент ИИББ ЙҲХБдан маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 нафар йўловчи жабрланган. Улар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Ҳайдовчининг ўзи жабрланманган. 

Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширув ишлари давом этмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *