Ravon R2 Россиядаги энг ҳамёнбоп чет эл автомобиллари бешлигига киритилди

июн 12 / 2017

alt

Daily-Motor нашри июнь ойи ҳолатига Россияда сотилаётган энг ҳамёнбоп чет эл автомобиллари ТОП-5лигини эълон қилди. 

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар орасида Ravon R2 модели ушбу рейтингдан жой олди.

Рейтингнинг биринчи поғонасида Lifan Smily жойлашди. Автомобилнинг баҳоси — 362 минг рубл (6350 доллар)га тенг. Иккинчи ўринда 410 минг рубллик (7200 доллар) FAW V5 седани қайд этилди. Кейинги ўринларда Geely GC6 — 420 минг рубл (7370 доллар) ва Datsun on-DO — 436 минг рубл (7650 доллар) эгаллади.

Россидаги ҳамёнбоп иномаркалар бешлигининг қуйи поғонасидан жой олган Ravon R2 автомобилининг баҳоси эса — 439 минг рубл (7700 доллар)га тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *