ЎзДЖТУ ректори Испаниянинг Вальядолид университетига ташриф буюрди

ноя 09 / 2018

– Учрашувда томонлар КА107-Халқаро кредит сафарбарлик лойиҳаси юзасидан фикр алмашишди

– Ташрифдан сўнг университетлараро Англашув меморандуми имзоланди

alt

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Ғ.Рахимов Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастурининг “2017-1-ES01-KA107-036589”-сонли Халқаро кредит сафарбарлик лойиҳаси доирасида Испаниянинг Вальядолид университетига ташриф буюрди.

Ташриф Вальядолид университети ректори Антонио Ларго Кабреризо ва халқаро алоқалар бўйича проректор Палома Кастро билан расмий учрашувдан бошланди. Учрашувда томонлар КА107-Халқаро кредит сафарбарлик лойиҳаси юзасидан фикр алмашишди. Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида университетда илмий иш устида изланаётган ёш олимларнинг алмашинувини йўлга қўйиш, испан тили ўқитувчиларини малакасини ошириш каби масалаларга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, таълим йўналишлари ва мутахассисликларда фойдаланилаётган адабиётлар, дарс жараёнида Ахборот коммуникацион технологиялари ва замонавий педагогик инновацион технологиялардан фойдаланиш, талабалар амалиётини ташкил қилиш ва унинг назоратини ўрганиш ва қабул квоталарини шакллантириш механизмлари каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Самимий ва дўстона ўтган суҳбатдан сўнг университетлараро Англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат ўз ичида:

– ўзаро ташрифлар, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви;

– ҳамкорликда таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

– амалга оширилган илмий-тадқиқотлар натижаларини ҳамкорликда нашр этиш;

– томонлардан бирида ташкил этилган ўқув курслар, семинарлар, тренинглар, конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш;

– ўқув материаллар ва бошқа маълумотлар билан алмашиш каби йўналишларни қамраб олди. 

Шунингдек, ташриф давомида Ғ.Рахимов Филология факультети декани Бельен Артунедо ва Педагогика факультети декани Луис Карро,  Испан тили факультети декани Кармен Эрнандез, Чет тилларини ўқитиш маркази директори Ниевез Мендизабель, Хосе Рамон Гонсалес Гарсия, халқаро алоқалар бўйича бош координатор Каталина Сото, қолаверса, Француз ва немис тиллари кафедраси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Сафар натижасида магистр ва талабалар алмашинуви, хорижий мутахассисларни ЎзДЖТУга дарс бериш учун таклиф қилиш, университет профессор-ўқитувчиларини малака ошириш учун Вальядолид университетига юбориш, ҳамкорликда янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ҳамда ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *