Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Ҳаж вазири билан учрашди

фев 05 / 2016

alt

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Ҳаж ва умра ишлари бўйича атташе Зафар Абдуллаев ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Саудия Арабистонидаги вакили Мухтор Ҳаитов иштирок этди.

Саудия томонидан учрашувда Ҳаж вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Ташқи ва ички ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланишича, учрашувда ўтган йилги Ҳаж мавсуми натижалари ва келаси Ҳаж мавсумидаги ўзаро вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, келаси мавсумда Ўзбекистондан 5200 киши Ҳаж ибодатини адо этишига келишиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетганлиги хабар қилинганди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *