Ўзбекистон бир неча давлатлар сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилди

дек 06 / 2016

alt

Ш.Мирзиёев 2016 йил 2 декабрь куни "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" фармон имзолади.

Фармон матни 6 декабрь куни ЎзАда эълон қилинди. Унда белгиланишича, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва виза тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида 2017 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • туризм мақсадида Ўзбекистон Республикасига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келувчи Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония фуқаролари учун;

 

  • 55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи Бельгия Қироллиги, Индонезия, ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг фуқаролари учун виза режими бекор қилинди.


2017 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу бандда кўрсатиб ўтилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига киришда 50 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджетига ўтказиладиган кириш йиғими тўлайдилар.

Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов зиммасига юкланди.


UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон расулов а
    09 декабр 2016, 19:07

    тожикистон ва узбекистон халклари кадимдар бир авлод булгани хаммамизга малум. лекин виза режими яхши эмас. шунинг учун виза режими бекор булади деп умид киляпмиз

  • Мехмон
    08 декабр 2016, 23:19

    Хорижда юрган ватандошлар учун биометрик паспорт хорижда берилса еди жуда хурсанд булардик баьзи ватандошлар кийналишаяпди

  • Мехмон
    07 декабр 2016, 23:38

    O'zbek fuqorolari o'sha sanab o'tilgan davlatlar uchun viza qilishadimi qo'shni davlatlar bilanchi jumladan tojigiston bilan xam viza qilish bekor qilindimi

  • Мехмон
    07 декабр 2016, 13:40

    туркманистон, тожикистон, авфгонистон ва қўшни давлат фуқаролари хам Республикамизга ташриф буюришлари мумкиними? фармонда шу қисимлари хам борми

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *