Ерости силкинишлари Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қайд этилди

дек 25 / 2015

alt

«Тошкент» сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 527 км нарида Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашди. Эпицентрда зилзила магнитудаси 6,3 га тенг бўлди.

Ерости силкинишлари кучи Тошкентда ва Фарғонада — 3 балл, Самарқандда — 3,5 балл, Жиззахда — 3 балл, Сурхондарё вилоятида — қарийб 3 балл, Газлида 2 баллни ташкил этди.

Вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмади, деб хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *