2015 йил охиригача биометрик паспорт олмаганлар жаримага тортилмайди

дек 25 / 2015

alt

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғининг маълум қилишича,биометрик бўлмаган паспортнинг муддати ўтиб кетмаган бўлса, 2015 йил 31 декабрдан сўнг эски намунадаги паспортни янги паспортга алмаштириш чоғида жарима қўлланмайди.

Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.

Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилгани тўғрисида аввалроқ хабар берилганди.

Шунингдек, 2015 йил охиригача биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига мувофиқ чора кўрилиши маълум қилинган эди.

  • maruf
    12 июн 2016, 15:46

    Passportimni topshirganimga 1 oy bo'ldi haligacha olganim yoq passportimni olgani borsam haligacha kelgan emas deyishadi

  • Вохид
    27 декабр 2015, 22:42

    хотиним эски паспортида мени фамилиямга утмаган эди унга нисбатан жарима солинадими

  • Мехмон
    27 декабр 2015, 09:04

    БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ОЛГАН ЭДИМ ПРАПИСКА ЁЗИЛГАН ЖОЙИ ЙИРТИЛИБ КОЛДИ, ПАСПОРТНИ ЯНГИЛАЙДИМИ ЁКИ БОШКА ВАРАҒИГА ЁЗИБ ҚЎЙАВЕРАДИМИ.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *