$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°
issiqlik stantsiyasi

ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ КОРХОНАСИДА ҚУЁШ СУВ ИСИТИШ КОЛЛЕКТОРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ энергия тежайдиган технологияларни ва энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбалари, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Батафсил →
elektr tamiynoti

Энергетика вазирлиги: Вақтинчалик чоралар кенг кўламли муаммоларни олдини олади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги истеъмолчилар эътиборини жорий ҳафтада ҳароратнинг меъёрдан ошиб кетиши туфайли электр узатиш тармоқларининг ҳаддан ташқари қизиб кетиши қайд этилаётгани, бу эса тармоқда жиддий носозликларга олиб келиши мумкинлигига қаратади.
Батафсил →
Tadbirkior

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Жорий йилнинг 2 июль куни соат 10:00 да Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Бухоро шаҳар, А. Навоий кўчаси 10-уйда жойлашган Бухоро ёшлар маркази биносида Бухоро вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” (тақдимот) ўтказилади.
Батафсил →
diplomatik-davaktiv

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарлари билан Давактив агентлигида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Давактив агентлигида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда Агентлик вакиллари иштирокида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш юзасидан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда 50 нафардан ортиқ дипломатик ваколатхона раҳбарлари иштирок этди.
Батафсил →
diplomatik-davaktiv

Давактив агентлиги ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди

Давлат активларини бошқариш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Давактив директори А. Ортиков бош Қомусимизнинг ғоя ва меъёрларида халқимизнинг кўп асрлик тажрибаси ҳамда маънавий қадриятлари, бой тарихий ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолати эканлигига тўхталиб, барча ходимларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Батафсил →
kun-test

Давлат активлари агентлиги жорий йилнинг 17 ноябрь куни бўлиб ўтган тест синови натижаларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарори билан суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, Агентлик томонидан 2022 йил 17 ноябрь куни суд бошқарувчилари учун тест синовлари ташкил этилди.
Батафсил →
davlat-axborot

Тайинлов: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ахборот ва PR хизмати раҳбари тайинланди

Давактив агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Абдужамбулов Илёсбек Мўминжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ахборот ва PR хизмати раҳбари – ахборот сиёсати масалалари бўйича директор маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Батафсил →
navbat-malaka

Навбатдаги баҳоловчиларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари жараёнини онлайн кузатиш мумкин!

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларида 2022 йил 27-28 октябрь кунлари соат 9:30 да бошланадиган Баҳоловчиларнинг малака сертификатини олиш учун бўлиб ўтадиган малака имтиҳонлари жараёни онлайн тарзда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Батафсил →