Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди

дек 14 / 2016

alt

Бугун, 14 декабрь куни Тошкентда Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси вақтида президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди. Шундан сўнг уни қасамёд қабул қилиш учун минбарга таклиф қилди.

Президент Конституция ва Қуръонга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг маъруза сўзлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    17 декабр 2016, 09:24

    Омад сизга ёр булсин!!! табриклайман!

  • ziyo
    15 декабр 2016, 11:29

    Ассалому алайкум хурматли Шавкат Миромонович! Сизни бутун оила аъзоларимиз номидан табриклайман. Ва албатта соглик-саломатлик оилангизга хотиржамлик тилайман. Узингизни асранг, чунки хали Сиз бизга куп кераксиз.

  • Мехмон
    15 декабр 2016, 09:02

    Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизни ўз номимдан ва оила аъзоларим номидан коракалпок халки номидан табриклайман. Сизга яратгандан мустаҳкам соғлик, куч-қувват, тилайман. ЖАННАТМАКОН ЮРТИМИЗ, ҚАЛБИ ҚАЙНОҚ, МЕҲРИ ДАРЁ ХАЛҚИМИЗНИНГ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЧАРЧАМАНГ. Биз доимо сиз билан биргамиз. Юртимизга кўз тегмасин.

  • Иззатулло
    14 декабр 2016, 23:17

    Табриклаймиз илойим умрингиз узок булсин соглик саломатлик тилаймиз Юртимизнинг ишонган инсонисиз Мусаевлар ойласи.

  • Мехмон
    14 декабр 2016, 22:08

    hurmatli prezdentimning maruzalarini eshitib o'tiribman prezdentimizga sog'lik salomatlik kuch g'ayrat ishlariga omad tilayman boshimizga sog' omon bo'lsinlar.saylovda g'olib bo'lganizdan xursandman.sog' omon bo'ling sizni yana bir bor tabriklayman.

  • Муаттархон
    14 декабр 2016, 18:07

    ХУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТАБРИКЛАЙМИЗ! Сайловгача халкимиз хаётида анча узгаришлар килдингиз. Бунинг учун рахмат. Бу лавозим шарафли, маъсулиятли, хамда машаккатли. Халкимиз ва оилангиз учун узингизни эхтиёт килинг. БИЗ СИЗГА ИШОНАМИЗ.

  • Мехмон
    14 декабр 2016, 17:36

    TABRIKLAYMAN shaxsan oila a'zolarim bilan YRT OTALIGI SIZGA QUTLUG BO'LSIN.

  • Мехмон
    14 декабр 2016, 17:35

    Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизни ўз номимдан ва оила аъзоларим номидан табриклайман. Сизга авваломбор яратгандан мустаҳкам соғлик, куч-қувват, метиндек ирода тилайман. ЖАННАТМАКОН ЮРТИМИЗ, ҚАЛБИ ҚАЙНОҚ, МЕҲРИ ДАРЁ ХАЛҚИМИЗНИНГ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЧАРЧАМАНГ. Биз доимо сиз билан биргамиз. Юртимизга кўз тегмасин.

  • Мехмон
    14 декабр 2016, 14:57

    Хурматли Шавкат Мирзиёев табриклайман. Мехнат фаолиятингиз бардавом бўлишини ва сизга оила аьзоларингизга соғлик саломатлик тилайман.

  • Мехмон
    14 декабр 2016, 12:59

    Президентимизни табриклайман якинда булиб утган 4 декабрь сайлов куни оила аъзоларимиз билан биргаликда овоз бергандик мана бугунги маърузани эшитиб хурсанд булдик сизга куч кувват соглик ва хар сохада ривожланиб бораётган узбекистонимизнинг келажаги янада мустахкам булишига ишонамиз сизга омад тилаймиз

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *