Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди

июн 07 / 2017

alt

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти 6 июнь куни бу ҳақдаги фармонни имзолаган.

Ботир Қудратхўжаев 2016 йилнинг август ойида Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳукуматнинг 29 майдаги фармони асосида ташкил этилди. Бюро энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш сингари вазифаларни бажаради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *