Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телеканали директорлигидан кетди

июл 26 / 2017

alt

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан кетди. UZ24 манбасининг хабар беришича, хонанда ўз ихтиёри билан ушбу лавозимдан кетмоқчилигини раҳбариятга маълум қилган.

Маълумотларга қараганда, у телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Президент Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори этиб тайинлаган эди. Ўтган ҳафтада унинг ташаббуси билан тайёрланган янги телелойиҳа эфирга узатилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    27 июл 2017, 20:19

    Бу қарордан бошқа иложи ҳам йўқда.

  • Мехмон
    26 июл 2017, 17:54

    Озодбек Назарбековнинг бу карорларини шахсан мен тугри кабул киламан ва куллаб-кувватлайман чунки, шундок хам бу инсонни Халк олдида килаетган ишлари жуда куп айникса санъат йулида, шогирдлар олдида, хайрия ишлари ва хоказо. Буларни барчасига вакт, куч, соглик керак, колаверса оила ташвишлари. Озодбек Н., сизни яна катта сахналарда интизорлик билан кутиб коламиз! Узингизни асранг!

  • Мехмон
    26 июл 2017, 17:32

    Президентимизнинг ишончини оқлолмабдида. Телеканални бошқаришда "Фанограмма"дан фойдаланиб бўлмайдида, фақат ҳаоло меҳнат талаб қилади. Озодбек эса ўрганиб қолган "Фанограмма"га.Эссиз ишонч

  • Абуасил
    26 июл 2017, 17:17

    Тўғри айтдингиз, "Президент ишончи оқланиши керак!"
    Менимча, Президент қайсидир маънода О.Назарбековнинг қилган хизматларини инобатга олиб ҳамда обрўсини сақлаб қолиш учун шу мансабни тавсия қилганлар. Чунки, агар жонли ижросига кўра лицензия берилаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, у лицензия ололмаслиги мумкин. Чунки у фонограммада қўшиқ айтади.
    Қайсидир йили қайсидир дастурда у жонли айтганди, унинг жонли овозидан кўра кўчада қатиқ сотувчининг овози ширинроқдай туюлди менга.

  • Мехмон
    26 июл 2017, 14:23

    Президент ишончи окланиши керак!
    Каналда жиддий узгартиришлар, янгиланишлар булгач аудитория
    хажми энг катта куламга етгачгина
    ишдан кетиш хакида уйлаш керак.
    Йулбарс мучалида тугилганлар
    осон таслим булмас эдику...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *