Зойир Мирзаев яна бир лавозимидан кетди

фев 12 / 2019
 
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига Абдуллаев Феруз Талъатович раис этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.
 
alt
 
Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.
 
Бу лавозимда Абдуллаев собиқ Бош вазир ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаевнинг ўрнини эгаллади. Мирзаев 2017 йилнинг июнь ойида федерация раиси этиб сайланганди.
 
alt
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида Зойир Мирзаев Бош вазир ўринбосари – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди. Ҳозир Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *