Зоир Мирзаев йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

июн 30 / 2017

alt

Зоир Мирзаев йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси лавозимига сайланди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Бу лавозимда Мирзаев Қудратилла Рафиковнинг ўрнини эгаллади.

Раис ўринбосарлари лавозимига Улуғбек Исматов, Эльдар Анарбаев ва Баҳром Газиев сайланди.

Зоир Мирзаев 2016 йилнинг декабрь ойидан буён Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритиб келади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *