Зидан Мадридга қайтди. У ЗиЗу "қироллик клуби" билан 2022 йилгача битим имзолаган

мар 12 / 2019

alt

“Реал Мадрид”нинг расмий сайтида ёзилишича, франциялик мураббий Зенидин Зидан “қаймоқранглилар” кўрсатаётган салбий натижалардан сўнг, яна Мадрид клубига бош мураббий этиб тайинланди.

ЗиЗу “қироллик клуби” билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган битимга имзо чеккан.

The Sunнинг клуб раҳбарияти вакилига таяниб маълум қилишича, мураббийнинг қайтариш режаси шахсан Испания қироллик оиласи вакиллари томонидан кўтариб чиқилган. Чунки Зиданнинг клуб президенти Флорентино Перес билан ҳалигача алоқалари яхшиланмаган. Шунингдек, у Пересга бир қанча талаблар ҳам қўйган. Хусусан, Неймар трансферидан воз кечиш, Иско ва Марселони жамоада олиб қолиш,клуб даражасига ва ўйинига тушмайдиган футболчилар билан тезроқ хайрлашишҳамда Мбаппени жамоагаолиб келишга уриниб қўриш; асосий шарт эса Бейлни ортиқ Мадридда олиб қолмаслик бўлган. Боиси у жуда катта маош олаётгани, у олаётган суммага Гаретданда яхшироқ футболчи таклиф этишини ҳам ўртага қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Зенидин Зидан “Реал” билан кетма-кет уч бор Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучиб мутлақ рекорд ўрнатган эди. У кетганидан кейин келган иккита мураббий даврида эса клуб жуда паст савияли ўйин кўрсатди.

Жамоа ўтган ҳафтада ЕЧЛ доирасида “Аякс”га ютқазиб, ўз иштирокини нимчорак финалда якунлашга мажбур бўлди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *