Жиу-Житсу бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия жамоаси финалга чиқди

фев 21 / 2019

alt

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида Жиу-Житсу бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати UZ24’га хабар қилди.

Ne-waza, No-gi, Fighting, Duo system йўналишларида ўтказилаётган баҳсларда мамлакатимизнинг барча минтақаларида 300 га яқин спортчилар қатнашди. Чемпионатда Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий техник институти курсантлари ва темурбеклар мактаби ўқувчилари ҳам иштирок этди.

alt

Миллий гвардия жамоаси финалга чиқиб умумжамоа ҳисобида Duo system йўналишида 1 ўринни (олтинни) қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий техник институти курсантлари ва темурбеклар мактаби ўқувчиси 13 та медал (4 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалга) сазовор бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *