ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратди

мар 28 / 2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатарга қарши учрашув ўтказди.

Тошкентнинг "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини голга айлантирди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб олди ва учинчи ўринда қолди. Қатар термаси эса 4 очко билан гуруҳда сўнгги – олтинчи поғонага тушиб кетди.

“А” гуруҳи 7-турида, шунингдек, Жанубий Корея терма жамоаси Сурияни (1:0), Эрон терма жамоаси эса Хитойни (1:0) мағлубиятга учратди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    06 апрел 2017, 09:28

    Эх, бизани думбулкузилар

  • Мехмон
    29 март 2017, 23:10

    1. Эрон-20 очко. 2. Корея-17 очко. 3. Сурия-14 очко. 4. Узбекистон-13 очко.

  • Мехмон
    29 март 2017, 08:59

    Миллий терма жамоамизни галабасидан хурсандман бирок кечаги уйинда футболчиларимизга нимадир етишмаганлиги шундок куриниб турди. Гол хам стандартдан булди, барибир МТЖда зур хужумчи йуклиги куриниб колди. Сергевни урни Темурхужани асосийда тушириш керак эди яратилган вазиятлар кам булса хам хужужмчилар якунига етказаолишмади Элдор ёлгизланиб колгани билинди. Сардорни охиригача уйнаш керак эди.

  • Мехмон
    29 март 2017, 08:48

    Эрон, Хитой билан уларда, Ж.Корея билан ўзимизда. 3та ютуқ керак ёки Корея 2 марта мағлуб бўлиш керак.

  • Мехмон
    29 март 2017, 08:19

    O'yin tugaguncha odamni rahmini keltirib yuborishdiyu bular... Odilga omad chopmaganida shu gol xam bo'lmas edi. O'yinchilar sust harakatda bo'lishdi. Raqiblar baquvvat jang qilishdi (shu deyman quvvat beruvchi choydan ichib olishganmi-a). Nima bo'lganida xam keyingi o'yinlarda ko'ramiz, bularni Vatanparvarligini!!!

  • Мехмон
    28 март 2017, 23:36

    стандарт вазият булмаганда бугун хам очко йукотардик, уйин умуман ковушмади, рухий холат тулалигича тикланмаган,

  • Мехмон
    28 март 2017, 20:37

    Мабодизм биз томонда булди, колган уйинларда хам омад керак шунда хам 3-урин билан чикиб БААга тугри келсак имконият булади.

  • Мехмон
    28 март 2017, 20:18

    ПИКИ ОШ КАЧОН КИЛИБ БЕРАСИЗ УЙНАСА БУЛАРКАНКУ БУ ОШ ПОЛВОНЛАР ОДИЛ БАРИБИР НАМАНГАНДАНДА

  • Мехмон
    28 март 2017, 20:10

    Узбекистон МТЖ яна кимлар билан уйнаши керак? Таквимни биладиганлар ёзиб юборинглар!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *