ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашуви превьюси

мар 28 / 2017

alt

Хабаринггиз бор, бугун ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс юритади.

Мазкур ўйин “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 18:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши 12 та беллашувда иштирок этиб, 7 марта ғалаба қозонган. 3 ўйинда қатарликлар зафар қучган ва 2 тасида томонлар муроса кўчасини танлаган. Қатар терма жамоаси Тошкентда 4 марта меҳмон бўлиб, барчасида имкониятни бой берган.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 учрашув натижаси:

06.09.2016
Қатар – Ўзбекистон 0:1 | ЖЧ–2018 саралаши

06.10.2014
Қатар – Ўзбекистон 3:0 | Ўртоқлик учрашуви

18.06.2013
Ўзбекистон – Қатар 5:1 | ЖЧ–2014 саралаши

16.10.2012
Қатар – Ўзбекистон 0:1 | ЖЧ–2014 саралаши

07.01.2011
Қатар – Ўзбекистон 0:2 | Осиё Кубоги–2011 саралаши

ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда 561 очко билан ФИФА рейтингида 63-поғонадан жой эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Саудия Арабистонидан кейин олтинчи ўринда жойлашган.

Қатар терма жамоаси 415 очко билан жаҳон рейтингида 84-поғонада бормоқда. Осиё мамлакатлари орасида эса Қатар юқоридаги мамлакатлар ва БААдан кейин 8-ўринда бормоқда.

Йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жароҳати туфайли, Ислом Тўхтахўжаев эса сариқ карточкалари тўпланиб қолгани учун Қатарга қарши ўйинни қўйиб юборади.

Қатар сафида Буалем Хухи Эрон билан баҳсда огоҳлантириш олганди ва шу сабабли битта ўйинга дисквалификация қилинди.

Учрашув расмийлари

Учрашув бош ҳаками этиб ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай тайинланди. Қанотларда унинг ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ал-Суайди ишлайди.

Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам ироқлик Зоид Тамер Муҳаммад бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Ёқуб Муҳаммад Родзали (Малайзия). Учрашув комиссари этиб ҳиндистонлик Принц Руфус тайинланди.

Гуруҳдаги вазият

ЖЧ–2018 турнирига Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан кейин Эрон терма жамоаси 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 6-турда мағлубиятга учраган Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди. Сафарда Сурияга имкониятни бой берган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 9 очко билан учинчи ўринда қолди. Кейинги ўринлардан мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) терма жамоалари жой эгаллаган.

Бугун, 28 март куни “А” гуруҳида, шунингдек, Эрон терма жамоаси ўз майдонида Хитойни қабул қилди. Сурия термаси эса Жанубий Корея меҳмони бўлди.

ЖЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи, 7-тур

Жанубий Корея – Сурия (16:00 )

Эрон – Хитой (17:00)

Ўзбекистон – Қатар (18:00)

ЎФФ расмий сайти

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    29 март 2017, 23:12

    1.Эрон-20 очко. 2. Корея-17 очко. 3. Сурия-14 очко. 4. Узбекистон-13 очко.

  • Мехмон
    28 март 2017, 15:22

    Бабаян качон ёшларга имкон беради кариялар жонга тегди биз хам футбол куриб завкланишди хохлаймиз Шоумен Даврон Кабуловди Терма жамоа бош мурабйи булишига овоз берамиз Шоуменга ким нима деса десин хакикатди ёзган Сурхондарёликлар.

  • Мехмон
    28 март 2017, 14:03

    СЕРВЕР ЖЕПАРОВ 1 ТИНГА ҚИММАТ УЙИНЧИ. ТАКТИКАНИ УЗГАРТИРИБ КАРИЯЛАРНИ КЕТКАЗМАСА ОМАДСИЗЛИК ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ

  • Мехмон
    28 март 2017, 14:01

    БУЛАР УЙИНГА КАТТИК ТАЙЙОРГАРЛИК КЎРИШ УРНИГА ГЕНРИХИДДИНЖОНЛАР ЧОЙХОНАДАДИР ХОЙНАХОЙ МУЗДАЙ ПИВАЛАРДАН А

  • Замоншох
    28 март 2017, 12:48

    Башорат истайсизми? Ўзбекистон термаси учун 4та ўйин қолди. Ўйинларда қайд этиладиган ҳисобни олдиндан билса бўлади: Ўзб-н - Қатар 2:1 (бизга 3 очко); Хитой - Ўзб-н 1:1 (бизга 1 очко); Эрон - Ўзб-н 3:1 (бизга 0 очко); Ўзб-н - Ж.Корея 1:1 (бизга 1 очко). Натижада Ўзб-н 14 очкога эга бўлади. Бунда группада 3- ёки 4- ўринни эгаллаши мумкин. Нариги группада 3-ўрин С.Арабистони олса. Плэй-офф Ўзб-н - С.Араб 1:0. Кейинги Плэй-оффда Ж.Америка қитъасидан Парагвайга рўбаро бўлса. Ўзб-н - Парагвай 1:10. Ва хаммаси тамом бўлади. Шундан кейин ахмоқона ЖЧ-2022 цикли - янги ёлғон эртак яна бошланади. Ўшанда қўғирчоқ тренер ким бўларкин?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *