ЖЧ–2018 саралаш босқичи. Бугун Сурия–Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади

мар 23 / 2017

“Спорт” телеканалида Сурия - Ўзбекистон ўйинини ким шарҳлайди?

Бугун, 23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2018 турнири “А” гуруҳи 6-саралаш тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияда Сурия термасига қарши майдонга тушади.
 
Учрашувни Сурия - Ўзбекистон ўйинини БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам Абдулла Муҳаммад Ҳасан бўлса, унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ва Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Аҳмад Ҳамис ан-Нақбий.

Тошкент вақти билан 17.00да старт оладиган ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *