ЖЧ–2017. Ҳасанбой Дўсматов финалда кубалик рақибига мағлуб бўлди

сен 02 / 2017

alt

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида ҳамюртимиз, Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кубалик рақибига мағлуб бўлди. 

Мусобақанинг вазни 49 килограммгача бўлган боксчилари ўртасидаги беллашувларида қатнашган Ҳасанбой Дўсматов финалгача бўлган жангларда Коста-Рика вакили Робинсон Кастилло Родригес, ҳиндистонлик Амит, колумбиялик Юбержен Мартинесни мағлубиятга учратганди. Финал жанггида эса у Куба вакили Йоаннис Аргилагосга очколар бўйича имкониятни бой берди ва жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга бўлди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    03 сентябр 2017, 12:07

    Исроил Мадримовга бўлган ноҳақликдан ҳеч ўзимга келаолмаяпман, Исроил Ўзбек халқи сизни ҳурмат қилади, сўзсиз сиз миллатимиз фахрисиз. Қарши ш.

  • Мехмон
    03 сентябр 2017, 12:04

    2017 йил Бокс бўйича Жаҳон чимпионатида қатнашган Хасанбой Дўсматов миллатимиз фахри ҳисобланади. 2017 йил Гамбургда бокс бўйича ЖЧда содир бўлаётган ноҳақликдан ҳеч қачон хафа бўлманг! Ҳалқимиз сизни ҳурмат қилади ,сиз чимпионликка лойиқсиз. Давлатимиз байроғини ҳали кўп марта кўтариб бўтун дунёни Ўзбекистон мадхиясини тинглашига мажбўр қиласиз деб ҳисоблайман. Қарши шахридан А.Ж.Мансуров

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *