ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон термасининг навбатдаги ўйинлари қачон бўлади?

мар 29 / 2017

alt

28 март куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони 12 тага етди ва учинчи ўринда қолди. Энди терма жамоа саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувларини Эрон, Хитой ва Жанубий Корея термалари билан ўтказади.

12 июнда Ўзбекистон Теҳронда Эрон меҳмони бўлади. 31 август куни Хитойга қарши сафарда майдонга тушади. Ниҳоят 5 сентябрь куни Ўзбекистон саралаш босқичи сўнгги ўйинини ўз уйида Жанубий Кореяга қарши ўтказади, деб хабар қилади сhampionat.asia.

8-тур
12 июнь
Эрон - Ўзбекистон 
13 июнь 
Сурия - Хитой
Қатар - Жанубий Корея

9-тур
31 август
Сурия - Қатар
Хитой - Ўзбекистон
Жанубий Корея - Эрон

10-тур
5 сентябрь
Қатар - Хитой
Эрон - Сурия
Ўзбекистон - Жанубий Корея

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • 12
    12 апрел 2017, 13:46

    Тоғриси шунча маблағ кетмоқда бу маблағларрни топгунча давлатимиз яни ташкилотлар ухламай ишлашмоқда анча етиборсизлик Призидентимиз яратиб берган имкониятга беъфарқ болмайлик ахир Сурияда имконият хам шароит хам йоқку халқни алдамайлик ўйнайдиган футболчига имкон ўйнамайдиганга йўлини корсатиш ёки жаримага тортиш к.к кейинчалик корасизлар натижани

  • Артемон
    11 апрел 2017, 12:59

    Қанақа яхши ният? Қанақа ватан туйғуси? Ватан туйғуси энг аввал Спорт вазирлиги, УФФ, терма жамоа маъмурияти, мураббий ва футболчиларда бўлиши керак эмасми! Шунча имконият кўкка совурилди! Шунча маблағ кўкка совирилмоқда! Жамоани ўйини ўсишдан тўхтаб қолган. ЖЧ-2010, ЖЧ-2014, энди ЖЧ-2018 сароб бўлмоқда. Одам хақиқат юзига тик қараши лозим! Термани хозирги пайтдаги ўйини - умуман расво ва шарманда! Қачонгача халқимиз алданиб ишониб яшайди? Бу ерда мўжиза кутишни хеч кераги йўқ! Ўзбекистон термаси жа бўлмаса Америка қитъаси жамоаси билан тушади ва ютқазади. Воқеага реал кўз билан қараш керак. Термани ЖЧ-2018 чикиш имконияти - 0. Майли ЖЧ-2026га чиқар "махаллача" ўйини билан.

  • Мехмон
    06 апрел 2017, 08:29

    Яхши ният ярим мол деганлар яхши ният килайлик

  • Мехмон
    03 апрел 2017, 11:12

    эрон -узбекистон 1-2 хитой -узбекистон 0-1 узбекистон -Ж.Корея-2-1 карабсизки россия

  • Мехмон
    30 март 2017, 19:07

    Юқоридаги шарҳни қолдирган мехмонда ватан туйғуси йўқ шекилли

  • Мехмон
    29 март 2017, 23:08

    1.Эрон-20 очко. 2. Корея-17 очко. 3. Сурия-14 очко. 4. Узбекистон-13 очко.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *