Жанубий Корея Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

янв 07 / 2019

alt

7 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг 1-тури доирасида «C» гуруҳидаги иккинчи ўйин ҳам якунланди.

С гуруҳида Жанубий Корея ва Филиппин терма жамоалари беллашди. Ўйин кореяликларнинг ташаббуси остида ўтган бўлса-да, уларнинг жуда қийин ғалабаси билан тугади. 67-дақиқада Уи-Жо томонидан урилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Аввалроқ, гуруҳнинг яна бир ўйинида Хитой қийинчилик билан Қирғизистонни мағлуб этган эди.

Эндиликда гуруҳда Хитой биринчи, Жанубий Корея иккинчи ўринда жойлашган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *