Ёш гимнастикачиларимиз Португалиядаги мусобақада совриндор бўлишди

ноя 12 / 2018

– 10-11 ноябрь кунлари Португалиянинг Сангалос шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «Atlantic cup» халкаро турнири бўлиб ўтди

– Турнирда юртимиз шарафини Осиё Тожиева ва Гулчеҳра Собировалар ҳимоя қилишди

alt

10-11 ноябрь кунлари Португалиянинг Сангалос шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «Atlantic cup» халкаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада жаҳоннинг 10 та мамлакатидан ташриф буюрган ёш гимнастикачи қизлар иштирок этишди.

Турнирда юртимиз шарафини Осиё Тожиева ва Гулчеҳра Собировалар ҳимоя қилишди. 2013 йилда таваллуд топган спортчилар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Осиё Тожиева олтин медални қўлга киритди. Гулчеҳра Собирова эса ҳалқа билан машқларда олтин, анжомсиз машқларда бронза медалига сазовор бўлди. Сўнгра, қизларимиз 2011 ва ундан кейин туғилган спортчилар ўртасидаги баҳсларда иштирок этиб, кўпкураш бўйича бронза медалларига эга чиқдилар.

Шунингдек, мусобақа доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Заррина Абдуллаева россиялик тажрибали ҳамкасби Неля Муравьева билан биргаликда ёш гимнастикачиларга халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун таклиф қилинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *