"Ё Кореяни ютишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак" — Одил Аҳмедов

авг 31 / 2017

alt

"Ё Кореяни ютиб ғалаба қозонишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак. Мухлислар олдида қарзимиз бор, шуни узишга ҳаракат қиламиз", - деди Ўзбекистон термаси сардори Одил Аҳмедов Хитойга қарши учрашувидан сўнг берган интервьюсида.

Ўйин қийин кечди. Учрашувда бир неча қулай вазиятларга эга бўлганимизга қарамай, мағлуб бўлдик. Чунки кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Шундай бўлгач, биз урмаганимиздан кейин, бизга гол уришади-да.

Сўнгги беллашувда бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Ё Кореяни ютиб ғалаба қозонишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак. Мухлислар олдида қарзимиз бор, шуни узишга ҳаракат қиламиз, - Аҳмедовнинг сўзларини келтиради "Дарё".

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашидаги сўнгги учрашувни 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Видео

Видео: Uzbek TV

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    02 сентябр 2017, 21:54

    Одил Ахмедов жуда чиройли гапларни айтди кани Энди хамма футболчилар одилдек Ватан шанини ор номусини хис килиб уйнаса Эди жахон чемпионатига чикган булардик

  • Мехмон
    02 сентябр 2017, 21:01

    Барака топгурлар кўзни очиб, ақл билан ўйнанглар. Умуман ақли борларни ва югуриш имконига эга бўлганларни термага олинг (Семиз, ландовур, лапашангларни ва миллий ғурури йўқларни нима қиласиз МТЖга киритиб !)

  • Мехмон
    02 сентябр 2017, 20:57

    Юракларни кон килдиларнг-ку !?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *