Видео: Бектемир Мелиқўзиев биринчи раунддаёқ рақибини мағлуб қилди

мая 05 / 2017

Картинки по запросу бектемир меликузиев

Хабарингиз бор, айни вақтда Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Бироз аввал Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев рингга чиқиб, хитойлик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Финалда у Қозоғистон вакили Ерик Алжановга қарши жанг қилади. 

Шунингдек, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар ҳам финал йўлланмасига эга бўлишди. 

Ярим финалнинг дастлабки жангларида ҳамюртларимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Жасурбек Латипов рақибларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ҳозирча вакилларимизнинг 5 нафарида Осиё чемпионати финалига йўлланмалар бор. Мусобақанинг кечки дастурларида Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалоловлар рингга кўтарилишади.

Видео. Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *