Қатарда бўлиб ўтадиган гимнастикаси бўйича 48-жаҳон чемпионати старт олди

окт 26 / 2018

– Эркаклар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини Р.Абдураҳимов, А.Азимов, А.Ҳамроқулов, Ҳ.Абдусаматов, Б.Тошпўлатов ҳимоя қилмоқда

– Аёллар ўртасидаги беллашувларда О.Чусовитина ва С.Туробова омадини синаб кўради

alt

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 48-жаҳон чемпионати старт олди. Мазкур жаҳон чемпионати спортнинг ушбу тури бўйича Токио 2020 Олимпия ўйинларига лицензия берувчи дастлабки мусобақадир.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Акобир Ҳамроқулов, Ҳусниддин Абдусаматов, Бобур Тошпўлатов каби спортчиларимиз ҳимоя қилмоқдалар.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса афсонавий Оксана Чусовитина таяниб сакраш ва ходадаги машқлар йўналишида баҳсларга киришади. Ушбу нуфузли мусобақада илк маротаба иштирок этаётган Сабина Туробова эса кўпкураш беллашувларида ўз омадини синаб кўради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *