U-23 Осиё чемпионати: Жанубий Корея чемпион

янв 26 / 2020

alt

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари якунига етди. 

Бугун мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоалари бош соврин учн куч синашди. Кўпчилик тахмин қилганидек, ўйин кореяликларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона гол 113-дақиқада Жеонг Таевук томонидан киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақада ярим финалгача етиб бориб, тўртинчи ўрин билан чекланган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *