U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Непални мағлуб қилди (+видео)

июл 18 / 2017

alt

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида давом этаётган U-23 ОЧ саралаш турнири “D” гуруҳи 2-турида 17 июль куни Непал ёшларига қарши баҳс олиб борди.

ЎФФ хабарига кўра, мазкур учрашувда 0:2 ҳисоби қайд этилди. Достонбек Турсунов ва Азизжон Ғаниев томонидан киритилган голлар Равшан Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди.

Турнинг иккинчи ўйинида мезбон БАА ёшлар термаси Ливанни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Энди Ўзбекистон ёшлари БААга қарши учрашув ўтказади.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *