Триатлон федерацияси раиси этиб Отабек Умаров сайланди

мар 07 / 2019

7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Муҳаммадалиевич Умаров номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан кўрсатилган номзод қўллаб-қувватланди ва триатлон федерацияси раиси лавозимига Отабек Муҳаммадалиевич Умаров сайланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилади.
 
Маълумот учун, Отабек Умаров Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
 
Триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосар лавозимига собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фаррух Носиров сайланди.
 
Илгари триатлон федерациясига мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» амалий спорт турлари маркази директори Шавкат Исматуллаев раҳбарлик қилган.
 
Йиғилиш давомида МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов триатлон спортининг фаолиятига тўхталиб ўтган. 
 
“Тан олиш керак, охирги пайтлар триатлон бўйича мақтангудек натижалар йўқ. Шу боис Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу спорт турини янада ривожлантириб, спортчиларнинг шуғулланишлари учун замонавий моддий-техник базани яратиб берамиз. Ўйлайманки, ушбу спорт тури бўйича келажакда жаҳон ареналарида муносиб иштирок этадиган атлетлар етишиб чиқади”, – деганУмид Аҳмаджонов.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *