Тошкентда ММА жангчиси муштлашув оқибатида вафот этди

сен 11 / 2019

alt

Тошкентда ММА профессионал жангчиси Муслимбек Омонов муштлашувда олган жароҳати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот маркази хабар қилди.

Хабарга кўра, 11 сентябрь, чоршанбага ўтар кечаси соат тахминан 00:50да Юнусобод туманида жойлашган кафеларнинг бирида бир-биридан алоҳида икки даврада ўтирган йигитлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ташқарига чиққан ёшлар Шайхонтохур туманига бориб, муштлашув уюштиришган. Натижада муштлашувда иштирок этган уч нафар йигитлар тан шикастлари билан шифохонага етказилган. Улардан бири – 23 ёшли Муслимбек Омонов шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. 

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”).

Безориликларда қатнашган барча ёшларнинг шахси аниқланган.

Тергов олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *