Тони Фергюсон Дональд Серронега қарши жанг қилади

мая 11 / 2019

alt

UFC енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпион Тони Фергюсон 8 июнь куни ташкиллаштирилаётган UFC 238 турнири доирасида Дональд Серронега қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, Тони ММАдаги фаолияти доирасида 24 ғалаба ва 3 мағлубиятга эга ва UFCда эса Фергюсон кетма-кет 11 беллашувда мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Серроне эса профессионал фаолияти доирасида 36 учрашувда ғалаба қозонган, 11 беллашувда имкониятни бой берган. Охирги икки жангини Александр Эрнандес ҳамда Эл Яквинтани ер тишлатишга муваффақ бўлган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, UFC 238 турнири кеча баҳси Генри Сехудо - Марлон Мораес қарама-қаршилиги бўлиши кутилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *