Токиода Олимпиада-2020 рамзлари тадқим этилди

апр 09 / 2016

alt

Шу муносабат билан Токио-2020 ташкилий қўмитасининг расмий маросими ўтказилди, деб хабар қилади UzReport.

Олимпия ўйинлари-2020 рамзининг тасдиқланган варианти 25 апрель кунги кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади. Шорт-лист эълон қилингандан 10 кун ўтиб жамоатчилик интернет ёки почта откриткалари орқали таклиф этилган 4 та намунадан бирига овоз беришлари мумкин.

Рамзлардан бирида шахат тартибида жойлаштирилган оқ ва тўқ кўк рангдаги тўртбурчак милий нақшлар билан тасвирланган. Кейинги эмблема айлана шаклида бўлиб, унга спорчи жойлаштирилган. Ушбу логитипда қизил, кўк, яшил ва тилларанглардан фойдаланилган. Учинчи намуна дизайнерлари япон мифологиясида учрайдиган шамол ва момақалдироқ тасвирини асос сифатида олишди. Тўрттинчи логотипда эса самога қаратилган печак ифодаланган. Муаллифларнинг фикрича, у рекордларни қайд этишга тайёр бўлган спортчилар, шунингдек, уларни қўллаб-қувватловчи спорт ихлосмандлари тимсолидир.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *