Таниқли автопойгачи Шумахер ўзига келди

сен 11 / 2019

alt

“Формула-1” автопойга мусобақаларининг етти карра чемпиони Михаэл Шумахер бошидан олган оғир жароҳатдан кейин ҳушига келди. Бу ҳақда спортчи даволанаётган шифохона ходими маълум қилган.

Хабарларга кўра, Шумахернинг аҳволи июль ойи охиридан ўнглана бошлаган. Унинг яқинлари Шумахер ишончи қўлларда ва у яхши парвариш қилинаётганини қайд этишган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ пойгачи 2013 йилда тоғ-чанғи курортида бош миясидан оғир жароҳат олиб, кома ҳолатига тушиб қолганди.