"Сурхон" ва "Андижон" футбол клублари ўртасидаги ўйин жанжал билан якунланди (Видео)

июн 09 / 2017

alt

4 июнь куни Биринчи лига доирасидаги "Сурхон" - "Андижон" учрашувида жанжал содир бўлди.

Бу ҳақида championat.asia сайти хабар берди. Иккала жамоа аъзолари ўзаро муштлашиб кетишган. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланган.

Муштлашув ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада юз берган, натижада ҳар икки жамоадан 8 нафар футболчи ҳамда “Сурхон” жамоасининг шифокори турли муддатларга дисквалификация қилинган ва жаримага тортилган.

Жумладан, “Сурхон” ФК ўйинчиси Тимур Мамадалиев 9 ўйиндан, Санжар Шомуродов мавсум охиригача, Нажмиддин Нормуродов 5 ўйиндан, Акмал Абдураҳмонов 2 ўйиндан четлатилган.

“Андижон” жамоаси ўйинчиларидан эса Иброҳим Отахонов ва Санжар Асқаралиев 4 учрашувдан, Фарҳодбек Бекмуротов 3 ўйиндан, Акбаржон Хўжаев 2 ўйиндан четлатилган.

“Сурхон” жамоасининг шифокори Фаҳриддин Абдусаматов “Андижон” ФК футболчисига жиддий тан жароҳати етказгани ва безорилик қилгани учун вазифасидан четлатилган.

Видео:

Маълумот учун: Сариқ кийимда "Сурхон", оқ кийимда "Андижон" футболчилари

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    09 июн 2017, 16:16

    Шарманда...

  • Мехмон
    09 июн 2017, 14:06

    Сурхон командасини таркатиб юбориш керак нахотки узбекнинг мехмондустлик анъаналарига риоя килмаса.Бундай тартибсиз командага чемпионатда урин йук.Бу хунарини бошка ерда хам ишлатади .Бунда мураббийлар хам айбдор.Яхши тарбиялай олмаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *