Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ўсмирлар 9 та медални қўлга киритди

июл 24 / 2017

alt

20-23 июль кунлари Таиландда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича тўлиқ таркибда иштирок этди.

Мусобақанинг юнон-рум курашчилари 46 килограмм бўлган спортчилар баҳсида ҳамюртимиз Элдор Каримов, Дилшод Омангелдиев (-63 кг.) ва Саидислом Тешабоев (-42 кг.) лар ҳам бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Аёллар курашида Гулноза Жумабоева (-46 кг.) ва Умида Максетова (-38 кг.) бронза медаллари билан тақдирланишди.

Эркин кураш бўйича вазни 42 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Умиджон Жалолов Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. -63 килограмм вазнга эга бўлган полвонлар баҳсида ҳам Осиё чемпионатининг олтин медали юртдошимизга насиб этди. Ихтиёр Нормуродов Қирғизистон, Ҳиндистон ва Мўғилистон терма жамоаси аъзоларини катта устунлик билан мағлуб этиб олтин медалга эга чиқди.

Шунингдек, Муҳаммадрасул Раҳимов (-85 кг.) ва Жамшидбек Маруфов (-50 кг.)лар мос равишда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Якунда Ўзбекистон делегацияси Осиё чемпионатида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза жами 9 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *