Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби аниқ бўлди

ноя 08 / 2018

– 10 ноябрь куни бўладиган жангда Шоҳжаҳон Эргашевга америкалик Зак Рэмси рақиблик қилади

– Зак шу кунгача профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган

alt

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 10 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимизга бу сафарги жангда америкалик Зак Рэмси рақиблик қилади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумот учун, Зак шу кунгача профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут эвазига). 4 та жангда мағлуб бўлган (2 та нокаут). Шоҳжаҳон эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 13 та жангда ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозона олган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *