Шоҳжаҳон Эргашев ўзидан 14 см баланд бўйли боксчи билан жанг қилади

фев 15 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжахон Эргашев (15-0, 14КО) америкалик Майкл Фоксга (19-0, 5КО) қарши жанг олдидан тарозидан ўтиш маросимида иштирок этди.

Рақибидан 14 см пастроқ бўйга эга бўлган Шоҳжаҳон Эргашев (179 см унинг бўйи, Фокс 193 см) тарозида роппа-роса 64,4 кг тош босди. Қизиғи унинг рақиби Фокс ҳам худди Эргашев каби 64,4 кг вазнда қайд этилди.

Супер енгил вазн тоифаси қоидаларига кўра, боксчи жаҳон чемпионлиги камари учун 63,5 кгдан ўтиб кетмаган вазнга эга бўлиши лозим. Рейтинг жангларида эса икки рақиб промоутерлари келишуви билан вазн танлови ўзгариши мумкин Эргашев ва Фокс промоутерлари жанг олдидан айнан -64,4 кг (142 lbs) бўйича келишиб олишганди. Тарозида айнан шу кўрсаткич икки спортчида ҳам бир хилда қайд қилинди.

alt

Эслатиб ўтамиз, жанг Канзасдаги Малвейн шаҳрида АҚШ вақти билан бугун, 15 февраль куни, Тошкент вақти билан 16 февраль куни тонги вақтда бўлиб ўтади. Учрашув АҚШнинг Showtime телеканали орқали трансляция қилинади. Шунингдек, Ўзбекистонда МТРК тасарруфидаги Sport телеканали мазкур жангни тўғридан-тўғри намойиш этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *