Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди

фев 27 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) апрель ойида ўзининг саккизинчи жангини ўтказади.

Маълумотларга кўра, Шаҳрам 26 апрель куни навбатдаги жанги учун рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Жанг Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида жойлашган машҳур казино маркази Форум саройида бўлиб ўтади.

Эътиборли томони, мазкур бокс оқшомининг марказий жангида иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари соҳиби америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ва IBF камари эгаси австралиялик Теренс Доэни (21-0, 15 КО) камарларни бирлаштирувчи жангда иштирок этади.

Инглвудда бўлиб ўтадиган мазкур бокс оқшоми Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн ва Thompson Boxing Promotions компанияси раҳбари Кен Томпсон томонидан ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Шаҳрам Ғиёсов 23 февраль (Тошкент вақти билан 24 февраль) куни Мексикада маҳаллий боксчи Эдгар Пуэртани (25-12-1, 19 КО) бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *