Шаҳрам Ғиёсов: «Яқин орада яна жанг қиламан, 10 кундан сўнг тафсилотлар аниқ бўлади»

фев 25 / 2019

alt

Боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги еттинчи ғалабасини мексикалик Эдгар Пуэртога қарши ўтказгани ҳақида хабар қилган эдик.

Шаҳрам мазкур жангдан сўнг Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаментига қисқа интервью берди.

«Биринчи навбатда мени қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат айтмоқчиман. Биз февраль ойида жанг бўлишини кутмагандик. Аммо, вазият шундай бўлди. Мексикалик боксчи жангга чорлади, биз эса буни рад эта олмадик. Тайёргарлик учун кам вақт – 25 кун бўлди. Бундан ташқари, рақиб яшайдиган мамлакатга сафар қилдик.

Жанг ҳақида гапирадиган бўлсам, осон ўтди дея олмайман. Мен рақибимдан бундай ҳаракатларни кутмагандим. Рингда қийин, бироқ ёдда қоларли жанг бўлди. Яхшигина тажриба тўпладим. Шуни айтиб ўтишни истардимки, мексикалик боксчилар чидамли ҳисобланади. У беш раунд чидаб берди. Қайсидир паллада нокаут бўлмаса керак деган ўй ҳам ҳаёлимдан ўтди. Аммо, якунда биз барибир мураббий ва менежерларим билан ўйлаган режамизга эришдик.

Яқин кунларда яна бир жангни кутинг. 10 кундан сўнг бу ҳақида эълон қиламиз», – деди Шаҳрам Ғиёсов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *