Шаҳрам Ғиёсов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

сен 06 / 2017

alt

Гамбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг олтин медал соҳиби Шаҳрам Ғиёсов мухлислар томонидан ушбу мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди, ёзади "Оламспорт". 

Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси расмий сайтида жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўров ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, Шаҳрам Ғиёсов 56 фоиз овоз тўплади.

Иккинчи ўриндан яна бир жаҳон чемпиони украиналик Олександр Хижняк 17 фоиз овоз билан жой олди. Кубалик жаҳон чемпиони Хулио Сезар Ла Круз 15 фоиз овоз билан кучли учликка якун ясаб берди. 

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    07 сентябр 2017, 09:02

    Узбек углонлари хакли равишда шундай мактовга сазовор март йигитлардир. "Биз буюк юрт фарзандларимиз" яна бир бор баракалла Шахрам!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *