Шаҳрам Ғиёсов якшанба тонгида рингга кўтарилади

фев 22 / 2019

alt

24 февраль тонгида профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини ўтказади. Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда ҳамюртимизга мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунга келиб проф рингда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бештда баҳсни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал этган. Тажрибали Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *