Шаҳрам Ғиёсов бешинчи раундда ғалабага эришди

фев 25 / 2019

alt

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўзининг еттинчи жангида рингга кўтарилди.

Ушбу жангда ҳамюртимиз мезбон спортчи Эдгар Пуэртога қарши рингга кўтарилди. Қувонарлиси, Шаҳрам бу жангида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди. Бешинчи раундда унинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рақиб мувозанатни йўқотди. Шу сабаб, ҳакамлар баҳсни тўхтатишди ва Шаҳрам жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилди.

Мазкур баҳс орқали Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангида еттинчи ғалабани расмийлаштирди. У жангларининг 6 тасида рақибларини нокаутга учратган. Мексикалик Эдгар Пуэртонинг ўтказган жанглари сони эса 38 тага етди. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 12 маротаба мағлубиятга учраган (6 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *