Шахматдан 3 нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпиони бўлди

апр 27 / 2019

alt

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунига етди.

Қувонарлиси, дунё биринчилигини Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли якунлади. 9 тур давом этган мусобақада ёш шахматчиларимиз тўртта олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати.

alt

Мусобақа якунига кўра ҳамюртимиз Ҳумоюн Бекмуродов 9 ёшлилар, сайёрамиздаги энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров 15 ёшлилар ҳамда терма жамоамиз аъзолари орасида рейтинги энг юқори шахматчи Нодирбек Ёқуббоев 17 ёшлилар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди ва жаҳон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, ўзига хос шов-шув кўтарган яна бир умидли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов эса 17 ёшлилар орасида кумуш медаль билан тақдирланди. Қизлар ўртасида Умида Омонова 13 ёшлилар ўртасида бронза медалини қўлга киритди.

alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *