Сервер Жепаров Жанубий Корея клубини тарк этди. Энди унга "Сидней ФК" қизиқиш билдирмоқда

дек 17 / 2015

alt

Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, 33 ёшли ярим ҳимоячига Австралиянинг “Сидней ФК” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади sports сайти.

Қайд этилишича, ўтган мавсумда “Сидней ФК” клуби Австралия А Лигасида иккинчи поғонани эгаллаган. Клуб келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Шу сабабли “Сидней ФК” Осиё майдонларида тажриба тўплаган футболчи қидирмоқда ва Жепаров бу борада асосий номзод бўлиб турибди. Агар томонлар келиша олишса, Сервер Жепаров Австралия А Лигасида тўп сурган илк ўзбек футболчисига айланади.

Таъкидлаб ўтамиз, Сервер Жепаров шу пайтга қадар “Сеул ФК”, “Ульсан Хюндай” (Жанубий Корея) ва Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” каби хорижий жамоаларда фаолият олиб борган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *