Сардор Рашидовнинг Португалиядаги дебютида «Насьонал» 10та гол ўтказиб юборди

фев 11 / 2019

alt

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Португалия Примейра лигасининг 21-турида «Насьонал» таркибида дебют учрашувини ўтказди.

Лиссабонда «Бенфика» меҳмони бўлган мадейраликлар бу кеча ўзларининг энг ёмон учрашувларидан бирини ўтказишди. Биринчи бўлимда учта, иккинчи бўлимда еттита жами 10та гол урган мезбонларга «Насьонал» бирорта ҳам гол билан жавоб қайтара олмади.

Учрашувда Сардор Рашидов дастлабки дақиқалардан майдонга тушиб, 90 дақиқа мобайнида майдонда тўп сурди. Аммо Рашидов ўзининг дебют учрашувида бирор-бир самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Насьонал» турнир жадвалида 16-ўринга тушиб кетди. Мадейраликлар ҳисобида 20 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Португалия чемпионатида 18 жамоа иштирок этади ва сўнгги уч ўринни эгаллаган клублар мавсум сўнгида қуйи лигага равона бўлишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *