Сардор Рашидов: "Балки ёзда Европага йўл оларман"

мар 29 / 2016

alt

–  Ўйин бошланишидан аввал Осиё Кубоги финал босқичига чиққан бўлсак-да, бунга у қадар эътибор бермадик.  Диққатимиз Баҳрайнни мағлуб этишга қаратилган эди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, бугун ўйиндан у қадар кўнглим тўлмади. Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда бундай хатолар кечирилмайди. Биргина хато бизни мундиалдан узоқлаштири мумкин. Баҳрайнни йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ бўлгани учун бор эътиборини  уч очко олишга қаратди. Ўйин вақтида ёмғир ёғиб турган бўлса-да, минглаб ишқибозлар стадионга келишди ва бизни қўллаб-қувватлаб турди. Бу эса бизга янада куч берди. Уларга шундай мухлислик учун миннатдорчилик билдираман.

–Гуруҳ баҳси доирасида сиз учун қайси ўйин бошқаларига нисбатан оғир ўтди?

–Ҳозирги вақтда барча терма жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Натижада орадаги тафовут йўқ бўлиб бормоқда. Гуруҳ баҳсларида энг оғир ўйин Бахрайн билан бўлди.

–Европа жамоаларидан таклифлар бўлаяптими?

–Европанинг 4-5 клуби ўйинларимни кузатаётгани ҳақида хабар беришган эди. Ёзда балки Европага йўл оларман. Буни энди вақт кўрсатади.

 

Наврўзбек Шодмонқулов суҳбатлашди

Фото: Championat.asia

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *