Сардор Рашидов Португалия клубига ўтди. Трансфер баҳоси 1,5 млн евро

янв 17 / 2019

alt

Португалиянинг "Насьонал" матбуот хизмати расмий равишда Сардор Рашидовнинг трансферини маълум қилди.
 
"Иқтидорли ва жисмоний тарафлама анча кучли бўлган Рашидов қанотларда вингерлик қилади ва ҳужумда ҳам ўйнай олади.
 
Сўнгги вақтларда у ўз жамоаси ва термаси таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатди ва шу боисдан Осиё Кубогида қатнашмоқда. Унинг термаси катта эҳтимол билан Осиё Кубогининг плей-офф босқичида ўйнайди.
 
Сардорнинг олдида Саудия Арабистони, Қатар каби давлатлардан таклифлар бўлса-да, у ўз кучини Европада синаб кўриш истаги борлиги бизни хурсанд қилди, деб ёзади "Насьонал".
 
Рашидов билан 2,5 йиллик шартнома тузилган. Трансфер баҳоси 1,5 млн еврога тенг.
 
Маълумот учун, Сардор Рашидов фаолиятида "Бунёдкор", Қатарнинг "Ал-Жайиш", БААнинг "Ал-Жазира" клубларида ҳам ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *