Санжарбек Раҳмонов енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

мар 18 / 2019

alt

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Санжарбек Раҳмонов апрель ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz маълум қилди.

Флойд Мейвезернинг Mayweather Promotions промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бораётган Раҳмонов 5 апрель куни америкалик Кит Ҳантерга қарши рингга чиқади. Жанг Санжар Раҳмонов учун қадрдон бўлиб қолган Лас-Вегасдаги Samʼs Town Hotel & Gambling Hall саройида бўлиб ўтади. Сўнгги бешта жангини Санжарбек айнан шу аренада ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов сўнгги марта 7 декабрь куни Жонатан Стилга  қарши рингга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *