Сан-Домингуш футбол клуби ўйинчиларини чақмоқ урди. Футболчилар ҳушдан кетган

мар 10 / 2019

alt

Машғулот вақтида майдонга чақмоқ уриши натижасида Бразилиянинг Насионал де Сан-Домингуш футбол клуби ўйинчилари ҳушдан кетган. Бу ҳақда Globo телеканали хабарига асосланиб кун.уз маълум қилмоқда.  Воқеа 8 март куни Санта-Китерия шаҳрида юз берган. 

Гувоҳларга кўра машғулот маҳаллий вақт билан 17:30да бошланган ва 3 дақиқа ўтиб ўйинчилар чақмоқ уриши сабабли газонга йиқилишган.

alt

“Мен ёрқин чақмоқни кўрдим ва майдонда бўлганларнинг барчаси йиқилиб тушишди. Мен улар ўлиб қолдилар дея ўйлаб,қўрқиб кетдим”, дейди жамоа аъзоси Элтон Мендонса Боржес. Лекин унинг айнан ўзи чақмоқ урган вақтда майдонда бўлмагани учун ҳеч қандай жароҳат олмаган. Футболчи ҳодиса вақтида ёмғир ёғмагани ва газон қуруқ бўлганини маълум қилган. Чақмоқ зарбасини четроқда машқ қилаётган бошқа жамоа ўйинчилари ҳам ҳис қилишган.

“Бизлар ҳам ерга йиқилиб тушдик”, дея маълум қилган Крузейра-де-Арейя жамоаси ўйинчиси Элио Шименес. У жамоадошларига тиббий ёрдам талаб этилмаганини қўшимча қилган.

Насионалнинг бир қисм ўйинчилари воқеа гувоҳлари томонидан уларга кўрсатилган юрак-ўпка жонлантиришидан кейин ўзларига келганлар. 3 киши шифохонага олиб кетилган. Уларга моториканинг қисман йўқотилиши, кўриш функцияларининг бузилиши ва лат ейиш ташхиси қўйилган. Улар кейинроқ кўрикдан ўтказилгач, шифохонадан чиқариб юборилган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *